ЭНТЕРОБИОЗ (ОСТРИЦА) нима?
5-10 мм ли нематода оиласига кирувчи кичик гельминтлар.
Юқиш йўли: ювилмаган мева, энтеробиоз тухуми тушган озиқ-овқатлар орқали юқади.
Хаёт цикли:
1. Личинкаси оғиз орқали ичакка тушади. Кўр ичак ва чувалчангсимон ўсимтада етилади ва яшайди. Тунда анус(орқа чиқарув тешик) атрофига чиқиб, тери остига тухум қўяди.
2. Тухум қўйилган жой кучли қичийди ва қашлаш вақтида тирноқ остига тушади. У ерда 4-6 соатда етилиб, личинка чиқади ва яна қайтиб оғиз бўшлиғига тушади.
Ахлат анализида тухум топилмайди фақатгина анус атрофидан тўқимадан олинади.
Клиник белгилари:
Асосан анус атрофида қичишиш бўлади. Одатда ритмик бўлади, 1-3 кун қичиш бўлиб, сўнг йўқолади, 2-3 хафтадан сўнг яна қайталанади. Реинвазия бўлмаса қайталанмайди.
Оғир холатда яъни вақтида даволанмаса жинсий йўлларга хам тухум қўйиши мумкин.