Ўзбекча сомса пишириб йиғлаган япон қизи - BBC Uzbek

Япониялик Каорини Камола деб аташади. У нафақат ўзбек тилини балки нонию сомсасини пиширишнинг ҳадисини олган. Каорининг турмуш ўртоғи Шерзодбек Ўшнинг ўзбекларидан. Ёш оила биргаликда Ўзбекистонга бориб келишгач, Японияда ўзбекча ошхона очишди. Ҳозирда “Шер” новвойхонаси нону сомсаларини японлар ҳам севиб истеъмол қилишмоқда. Видеолавхани Япониядаги ўзбек влогери Севара Ҳожиматова олган.
Back to Top