ГУЛЧЕҲРА БЕГИМ
Онаси Дилдор Бегим. Бобур васиятига кўра Тўхтабўға Султонга узатилган. Тўйдан кўп ўтмай Тўхтабўға Султон Авадда вафот қилган ва Ҳумоюн Гулчеҳра Бегимни Аграга олиб келтирган. У иккинчи марта Мовароуннаҳрлик Аббос Султонга турмушга чиққан ва бу никоҳдан Бахтуннисо исмли қиз фарзанд кўрган. Ҳумоюн Ҳиндистон тахтини қўлдан чиқарганда, бошқа темурий бегимлар қатори Кобулга қайтиб келган. 1557 йилда яна Ҳиндистонга қатиб келган ва Акбар подшоҳ саройида яшаган.