Музқаймоқ сотган, устачилик қилган йигит овози билан танилди, тан олинди
Икки-уч кундан бери facebook лентасида бир йигитчанинг Х factor кўрсатувида қўшиқ айтгани айланаётганди. Шунчаки эътиборсиз ўтиб кетаётгандим. Бугун вақт топиб шу постлардан бирини кўрдим ва инсоннинг тақдири бир неча дақиқаларда ўзгариб кетишига ишондим.
Фазлиддин Абдувоҳидов исмли истарали ёш йигит турк қўшиқчиси Иброҳим Татлисаснинг қўшиғини айтаётганди. Овозига шунчаки сеҳраланасиз...Ва кўрсатувнинг ҳайъат аъзолари ҳам ҳайратини яширолмаганини кўришиингиз мумкин. Таниқли қўшиқчи Муниса Ризаева уни ўз гуруҳига қўшиб олгани эса яна бир – бу йигитча учун омад, ўз устида ишлаши, ривожланиши учун имконият.
Инстаграмдан «Х factor» кўрсатувини топдим, ундан сўнг эса обуначилар орасидан Фазлиддинни – у «қўллаб-қувватлаганларингиз учун барчангизга рахмат», деб изоҳ қолдирган экан.
Инстаграмдаги саҳифаси бир йил олдин очилган бўлиб видеолар жуда кам
1 view
3611
1185
2 months ago 00:07:11 1
Музқаймоқ сотган, устачилик қилган йигит овози билан танилди, тан олинди