Яъқуб (алайҳиссалом) ҳақларида тўхталадиган бўлсак, у кишининг исмлари Қуръонда ўн олти бора такрорланиб келган. Шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз. Аллоҳ таоло айтади:
«Иброҳим, у билан бирга Яъқуб ҳам болаларига шу динни васият қилиб дедилар: «Ўғилларим, албатта, Аллоҳ сизлар учун шу динни танлади. Бас, мусулмон бўлган ҳолингизда дунѐдан ўтинг!» (Бақара, 152).
«(Эй яҳудийлар), ѐки Яъқубга ўлим келгач, у ўғилларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?», деганида: «Сенинг Тангринг бўлмиш ягона Аллоҳга ибодат қиламиз ва бизлар фақат Унинг Ўзигагина буйсунувчилармиз», деб жавоб қилганларига гувоҳ бўлмаганмисизлар?» (Бақара, 133).
Яна бошқа бир сурада шундай дейилади:
«(Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Сиз Бизнинг куч-қувват ва фаҳм-фаросат эгалари бўлган бандаларимиз – Иброҳим, Исx