2016 йил 7 январь куни Ислом.уз портали ҳамда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти томонидан рабиъул аввал ойи муносабати билан «Муқтадолар саййиди» шиори остида ташкил қилинган анжуманларнинг сўнггиси бўлиб ўтди. Тадбирга юртимизнинг кўзга кўринган дин арбоблари, уламолар, аҳли илмлар, устоз ва мударрислар, толиби илмлар ва бошқа кўпгина меҳмонлар ташриф буюришди. Бошловчи Абдулазиз Усмонов ҳамду сано ва дуруду салавотлардан сўнг тадбирни очиқ деб эълон қилди. Анъанага кўра, анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди.
Биринчи сўз Мубашшир Аҳмад домлага берилди. У киши «Шайх Рамазон Бутийнинг «Фиқҳус-сийра» китобларида Тоиф сафарининг талқини» мавзусида қизиқарли маъруза қилиб берди.
Кейинги сўз навбати «Мулла Холмирза ота» жомеъ масжидининг имоми Ҳасанжон домлага берилди. Ҳасанжон домла «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш ва у зотга эргашиш» мавзусид