ҲАФТАЛИК

ҲАФТАЛИК 1) ҚИРҒИЗИСТОН ДАВЛАТ МЕҲМОНХОНАЛАРИДА КАЗИНО ОЧИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазирлиги давлат меҳмонхоналарида казино ва бошқа қимор ўйинларини очишга рухсат беришни таклиф қилди. Тегишли қонун лойиҳаси Жогорку Кенешга тақдим қилинди. Амалдаги қонун давлат муассасаларида казино ёки букмекерлик (пул тикиш) ўйинларини киритишни тақиқлайди. Мамлакатда учта казино ва тўртта букмекерлик контораси фаолиятига рухсат берилган. 2) ҚОЗОҒИСТОН БРИКСГА АЪЗО БЎЛИШДАН БОШ ТОРТДИ Қозоғистон БРИКСга аъзо бўлишдан бош тортди. “Қозоғистон ҳозирча БРИКСга қўшилиш учун ариза бера олмайди. Чунки Токаев “универсал ташкилот” сифатида БМТни афзал кўради”, деди Қозоғистон президентининг матбуот котиби. Унинг қўшимча қилишича, Токаев шу каби таклифларга “Қозоғистон миллий манфаатлари”ни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб ёндашади. Шу билан бирга, Токаев Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида иштирок этиш таклифини ҳам рад этмади. 3) ИНСОНЛАРНИ ҚИЙИН АҲВОЛГА СОЛГАН ҚАШШОҚЛИК БМТнинг Тараққиёт Дастури ва Оксфорд университети қашшоқлик бўйича тадқиқот ўтказди. Ушбу янги тадқиқотга кўра, дунё бўйлаб бир миллиарддан ортиқ одам ўта қашшоқликда ҳаёт кечиради, уларнинг ярми урушлардан жабр кўрган мамлакатларда яшайди. Дунёдаги камбағалларнинг ярмидан кўпи (584 миллион) 18 ёшгача бўлган болалардир. Умуман олганда, дунёда болаларнинг деярли 28 фоизи қашшоқликда яшайди. Youtube kanal Azat kanal Turkiston biz Azatkg info Интернет сайт: Биздин телеграм каналабыз Биздин кыргыз тилиндеги Фейсбук каналабыз Бизнинг Фэйсбук ўзбек тилида каналимиз Наш Фэйсбук канал на русском языке
Back to Top