Ўзбекистонлик қиз Стивен Кинг ҳикоясини суратга олиш ҳуқуқини қандай қўлга киритди
Тошкентлик Гулнора Иванова машҳур ёзувчи Стивен Кингдан “Қўл бериб кўришмайдиган одам” ҳикоясини суратга олиш ҳуқуқини сотиб олди. Келишув суммаси – 1 доллар.
Sputnik мухбири Гулнора Иванова билан суҳбатлашди. Ёш режиссёр ўз муваффақияти, фильм суратга олиш учун қаердан маблағ олгани ва қандай оиладан экани ҳақида сўзлаб берди.