Jaloliddin Xorazmshoh. Nomiq Kamol dramasi. Xurshid Davron tarjimasi. 1-parda
Номиқ Камол. Жалолиддин Хоразмшоҳ. Усмонли туркчасидан Хуршид Даврон ўзбекчалаштирган. Драма асосида Ўзбекистон телевидениесида суратга олинган 5-қисмли телевизион спектакль. Саҳналаштирувчи режиссёр: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тожиддин Исроилов
Таржимондан: Буюк ватандошимиз Жалолиддин Мангуберди (Хоразмшоҳ) ҳаёти ва фаолияти ижодимнинг дастлабки йиллариданоқ менда катта қизиқиш уйғотган. Мана шу қизиқиш натижаси ўлароқ дастлаб «1231 йил 16 август» сарлавҳали шеър, кейинчалик улуғ турк адиби Номиқ Камол қаламига мансуб »Жалолиддин Хоразмшоҳ» фожиасининг таржимаси, улуғ аллома Шайх Нажмиддин Кубро ҳаёти ва тариқати ҳақида ҳикоя қилгувчи «Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари» қиссасидаги Жалолиддин Мангубердига оид битиклар пайдо бўлди.
«Жалолиддин Хоразмшоҳ” орқасидан ўн беш йилча юрганман. Ҳамм