Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан бири ўлимни эслашдир.
Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига сабаб ўлимни унутишдир. Ўлимини ўйламаган одам ҳар қандай гуноҳни тап тортмай қилавериши ҳеч гап эмас.
Агар ҳар бир банда бир кун келиб ўлишини, тупроққа қорилишини, қуртга ем бўлишини, Мункар Накир саволига тутилишини, қиёматда тирилишини, жаннат ёки дўзахга киришини ўйлаб турса, ўлимни эслайдиган ва унга тайёргарлик кўрадиган бўлади.
Шунинг учун ҳам, Қуръони карим оятларида ва ҳадиси шарифларда ўлимни эслашга тарғиб кўплаб таъкидланган.
Аллоҳ таоло «Жума» сурасида: «Сен: «Албатта, сиз ундан қочаётган ўлим, таъкид шулки, сизга барибир йўлиқувчидир. Сўнгра махфий ва ошкор нарсаларни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар. Бас, У сизга нима қилиб юрганингизнинг хабарини беради», деб айт», деган (8-оят).
1 view
711
219
4 months ago 00:21:22 1
Mamurjon domla ᴴᴰ O’limni eslash
7 months ago 00:28:29 2
Соч хакида сиз ешитмаган фактлар! °Абдуллох Домла° Abdulloh Domla
9 months ago 00:40:57 1
Аёли қайсар эрлар диққат билан эшитинг°Абдуллох домла°Abdulloh domla°Ilmnuri