Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди. Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади. Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар қандай шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади. Худонинг сўзини етказиш инъоми ҳам, номаълум тилларда гапириш инъоми ҳам йўқ бўлади, билим ҳам бартараф бўлади. Севги эса асло адо бўлмайди.
1 Коринфликлар 13:4 - 8 , uzumkor toki, bog’bon, Isroil halqi va Rab orasida nima birlik bor? uzumni kesish vaTangrimizning jazosi orasida nima bog’lilik bor? uzumkor tokini kesishni jazo ila bima birligi bor? uzumkor toki kesilmasa jannatga borish mumkum emasmi? bu va shunga o’xshagan boshqa savollarga javob olish uchun yangi videomizni izlang. kanalimizga podpiska bo’lishni va layk bosishni unutmang.
Исо шогирдларига деди: “Мен ҳақиқий токман, осмондаги Отам эса боғбондир. Ҳосил бермайдиган ҳар бир новдамни У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди. Мен сизга айтган сўзим орқали сизлар аллақачон тозаланиб бўлгансизлар. Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токка уланмаган новда ўз–ўзидан ҳосил беролмайди. Шу сингари, сизлар ҳам Мен билан алоқада бўлмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар. Мен — ток, сизлар эса новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар. Ким Мен билан алоқани узса, новда каби, ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса йиғиб, ўтга ташлаб ёндиришади. Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади. Сизлар кўп ҳосил бериб, Менинг шогирдларим эканлигингизни исботлайсиз. Бу орқали Отам улуғланади. Осмондаги Отам Мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим. Севгимга содиқ қолинглар. Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг севгисига содиқ қолганман. Худди шу сингари, сизлар ҳам, Менинг амрларимга амал қилсангизлар, севгимга содиқ қоласизлар. Менинг шодлигим қалбингизни тўлдирсин деб, сизларга бу сўзларни айтдим. Менинг амрим шу: Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар.
Юҳанно 15:1 - 12
Худбин истакларга эрк бериш қуйидагиларни келтириб чиқариши ҳаммага аён: фаҳш–зино, ҳаром–ҳаришлик, ахлоқий бузуқлик, бутпарастлик, фолбинлигу иссиқ–совуқ қилишлар, душманлик, жанжалкашлик, рашк, жаҳлдорлик, ғаламислик, низолару ҳар хил гуруҳларга бўлиниш, бахиллик, ичкиликбозлик, айш–ишратга берилиш ва шуларга ўхшаш ишлар. Сизларни олдин огоҳлантиргандим, яна огоҳлантиряпман: бундай ишларни қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди.
Галатияликлар 5:19 - 21
Руҳнинг самараси эса қуйидагилардир: муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр–тоқат, меҳрибонлик, эзгулик, ишонч, мулойимлик ва ўзини тута билиш. Бу хислатларга қарши бирон қонун йўқ. Исо Масиҳга тегишли бўлганлар ўзларининг худбин истакларини ва эҳтиросларини хочга михлаб қўйганлар. Шуҳратпараст бўлмайлик, бир–биримизни гижгижламайлик, бахиллик қилмайлик.
Галатияликлар 5:22 - 24 , 26
Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, аммо сизлар Мен, Эгангизга, хизмат қиладиган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас бир халқ бўласизлар.” Исроил халқига сен етказадиган хабар шудир.
Чиқиш 19:5 - 6