АБДОМИНОПЛАСТИКА ЁКИ ҚОРИН ПЛАСТИКАСИ
Муваффақиятли ўтказилган пластика, бу текис ва чиройли қорин.
Қорин соҳасида ёғнинг ҳаддан ортиқ тўпланиши, тана вазнининг кескин ортиши
ва ҳомиладорликдан кейинги қорин соҳасидаги терининг чўзилиши қоринни осилиб қолишига олиб келади. Ҳаттоки, озғин одамларда ҳам қорин чиқиб(бўртиб) туриши мумкин. Юқоридаги барча муаммолар, эстетик ноқулайликлар билан биргаликда жисмоний ноқулайлик(дискомфорт) туғдиради. Абдоминопластика операцияси орқали тананинг табиий пропорциялари (мутаносиблиги)ни тикланади ва қорин олди девори чурралари коррекция қилинади. Операциянинг моҳияти ортиқча тери, тери ости-ёғ қаватини олиб ташлаш ва терини тортишдир. Бу операция аввалги қорин соҳасида ўтказилган операциялардан кейин қолган қўпол чандиқлардан ҳам ҳалос қилади. Лекин, ёдда тутиш лозим, абдоминопластика энг мураккаб пластик операциялардан бири бўлиб, хирургдан юқори малака талаб қилади. Операция умумий оғриқсизлантириш остида ўтказилади. Операциядан кейин 2-3 кун пациент стационарда бўла