Уй қамоғидалигини даъво қилган Гулнора тунги ҳаёт гаштини сурмоқда

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи¸ собиқ дипломат Гулнора Каримова 6 ойдан буён қўриқчилар қуршаб олган уйида “қамоқ“да сақланаётганини даъво қилаётган бир кезда, Тошкентдаги мустақил манбалар унинг нуфузли ресторанларда кўриниш бераётганини хабар қилмоқдалар. Ҳамкорларидан 13 нафарининг турли муддатларга қамалгани расман хабар қилинганидан сўнг Гулнора Каримованинг ўзи қаерда деган савол яна кун тартибига чиқди.
Back to Top