ЖАПАРОВ КЎП ҚУТБЛИ СИЁСАТ ОЛИБ БОРАЁТГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

ЖАПАРОВ КЎП ҚУТБЛИ СИЁСАТ ОЛИБ БОРАЁТГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳукумат ташқи сиёсатда кўп қутбли сиёсат олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда у 16-октабр куни “Кабар” агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди. “Ҳокимиятга келганимдан бери 4 йил давомида ташқи сиёсатда кўп қутбли сиёсат олиб бораман. Керак бўлса, куни кеча Европа Иттифоқи билан ҳам ҳамкорлик битимини имзоладик. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бошқа давлатлар билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Сўнгги 4 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг айрим аъзолари билан товар айирбошлаш ҳажми 7 баробарга ошди. Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан ошди”, деди Жапаров. Youtube kanal Azat kanal Turkiston biz Azatkg info Интернет сайт: Биздин телеграм каналабыз Биздин кыргыз тилиндеги Фейсбук каналабыз Бизнинг Фэйсбук ўзбек тилида каналимиз Наш Фэйсбук канал на русском языке
Back to Top