Энг шовқинсиз тор фюзеляжли реактив самолёт Тошкентда!

5-6 июль кунлари Тошкент аэропортида Embraer E195-E2 самолётининг тақдимоти ва кўргазмали парвози бўлиб ўтди. E-Jets E2 самолётлари оиласи тор фюзеляжли тежамкор самолёт бўлиб, сиғими 70 дан 150 ўрингача. Олдинги авлод E1 билан солиштирганда, E2 самолётлари самаралироқ двигателлар, оптималлаштирилган ва ҳар бир ҳаво кемаси тури учун алоҳида ишлаб чиқилган қанот, янги шасси, яхшиланган авионика, янгиланган фюзеляж, янги интерьер ва 4-авлод электрон бошқарувига эга. Ушбу тадбирда жамоаси иштирок этиб, қизиқарли репортаж тайёрлади.
Back to Top