Закариѐ алайҳиссалом Азан ибн Баркиѐнинг ўғлидир. Унинг насл-насаби Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳимуссаломга бориб тақалади.
Закариѐ Исо ибн Марямга яқин бир даврда яшаган. Қуръони каримда айтилишича, Закариѐ Исо алайҳиссаломнинг онаси Марямнинг кафолатини олган. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: “Бас, Парвардигори уни (яъни, Марямни) хуш қабул айлаб, чиройли парвариш этди ва унга Закариѐни кафил қилди. Ҳар қачон Закариѐ (Марямнинг) олдига – ҳужрага кирганида унинг ҳузурида бир ризқ-рўз кўрди. У: “Эй Марям, бу нарсалар сенга қаѐқдан келди?” деб сўраганида, (Марям:) “Булар Аллоҳ ҳузуридандир. Албатта Аллоҳ Ўзи истаган кишиларга беҳисоб ризқ беради”, деб жавоб қилди” (Оли Имрон сураси, 37-оят).
Ҳадиси шарифларда Закариѐ ва Яҳѐ алайҳимуссалом ҳақи