Хоразмлик қўғирчоқ устаси қандай қилиб бутун дунёга машҳур бўлди
Мансур Курязов қўғирчоқ ясайди. У асли Хоразм вилоятидаги кичик қишлоқдан, Тошкентда театр олийгоҳини тамомлаб она юртига қайтган ва у ерда қадимий анъанавий қўғирчоқ театри санъатини қайта тиклаган.
Бу севимли машғулот унга нафақат ўзи севган иш билан шуғулланиш, балки бутун дунёга машғур бўлишга ёрдам берди.
Бугун унинг асарлари халқаро кўргазмаларда намойиш этилмоқда, жаҳоннинг машҳур музейлар коллекцияларини тўлдирмоқда. Устанинг ўзи аллақачон 30 дан ортиқ мамлакатларда бўлиб, у ерда Ўзбекистоннинг бетакрор санъатини намойиш қилган.
Энди қўғирчоқсоз уста кичик театрни бошқаради ва омма олдида намойишлар ташкил қилади. У ўз шогирдларига ҳунармандчилик сирларини ҳам етказмоқда. Бугун уларнинг сони республика бўйлаб 500 дан ортиқ.
“Мен бошқа қўғирчоқлар ва бошқа миллат ўйинчоқларига ўхшамаган қўғирчоқлар ясашга ҳаракат қиламан “, - дейди Курязов.
76 views
802
266
2 years ago 00:03:14 141
Хоразмлик қўғирчоқ устаси қандай қилиб бутун дунёга машҳур бўлди