Санкт-Петербургда машина остига бомба қўйишга уринган қиз қўлга олинди

ФХХ маълумотларига кўра, 2002 йилда туғилган Россия фуқароси Украина МХХ кўрсатмаси билан мудофаа корхонаси ходими машинаси остига портловчи мослама ўрнатмоқчи бўлган. Бундан олдин террорчи қиз Москва вилоятида темирйўл бошқарув шкафларини ёқиш ва турли жойларда Украинани қўллаб-қувватловчи ёзувлар ёзиш билан шуғулланган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Back to Top