RAHMATULLOH ALLOMA HAQLARIDA, USTOZ MALKOVIY (UMMAT NAJOTI)
Неча-неча йиллар ўтди
Қанча-қанча шох-амир,
Динимиз бидъат залолат
Дастида эрди асир.
Кўп асрлардан буён
Қуръон юзин боскан эди,
Жаҳлу бединлик тўзони
Саллаю тўнлик куфр.
Бир неча олим муҳаққиқ
Ўқиёну сув улум
Неча минг халқ бесаводу
Гумроҳу жоҳил сўқир!
Бу аср илм асридир
Халқ юз фоиз аҳли савод
Халқ тушунгай неки билсанг
Айт ҳақиқатдан гапир.
Сенда имкон бор биродар
Ўлмаган бўлса дилинг
Фикр этиб ўқиб тушунсанг
Куфр не, Ислом надир.
Ёш гўдакмассан-ку отсанг
Мой сурулган кулчани
Бадғараз алдоқчи айтса
Ташла-қих аччиқ, тахир.
Руҳийю моддий бойиш
Бирлан башар парвоз этар,
Гар қийилса бирқаноти
Қуш учолмайди ахир!