Мавлидни нишонлаш Пайғамбарга ﷺ муҳаббатни англатмайди

Мавлидни нишонлаш Пайғамбарга ﷺ муҳаббатни англатмайди 🎙 Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз роҳимаҳуллоҳ Мавлидни нишонлаш Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатни изҳор қилишнинг тўғри услуби эмас, йўқ! Шубҳасиз аҳли сунна учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ота-оналари ва ўз нафсларидан кўра суюмлироқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларнинг бирортангиз мен унга отасидан, фарзандидан ва барча инсонлардан кўра суюмлироқ бўлмагунимча (мукаммал) иймонли бўлмайди» (Муттафақун алайҳ). Умар ибн Хаттоб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Эй Расулуллоҳ, сиз менга ўз жонимдан бошқа барча нарсадан суюмлироқсиз» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, то сенга ўз жонингдан ҳам суюмлироқ бўлм
Back to Top