Tangrimizning fikr zikri Tirik So’zlar - O’zbekcha va’z - Botir Nuro’g’li
Биз етказган хабарни руҳан етук инсонлар ҳикмату донолик деб тан оладилар. Аммо бизнинг донолигимиз бу дунёга ёки бу дунёнинг ўтиб кетадиган ҳукмронларига муносиб бўлган донолик эмас. Биз Худонинг пинҳон тутилган сирли донолиги ҳақида гапирамиз. Бу донолиги билан Худо дунё бино бўлишидан аввалроқ биз учун нажот режасини тайёрлаб қўйган эди. Унинг мақсади бизни Ўз улуғворлигидан баҳраманд қилиш эди. Бу дунёнинг ҳукмронлари Худонинг донолигини тушунмадилар. Тушунганларида эди, улуғвор Раббимиз Исони хочга михламаган бўлардилар. Биз Муқаддас битикларда ёзилган сирли режа ҳақида гапиряпмиз: “Ҳеч бир кўз кўрмаган, ҳеч бир қулоқ эшитмаган, Инсон ақли бовар қилмаган ажойиботларни Худо Ўзини севганлар учун тайёрлаб қўйган.” Бизларга эса Худо буларни Ўзининг Руҳи орқали ошкор қилди. Чунки Муқаддас Руҳ ҳамма нарсадан, ҳатто Худонинг чуқур ўй–фикрларидан ҳам огоҳдир.
1 Коринфликлар 2:6 - 10
Ахир, Муқаддас битикларда ёзилган–ку: “Мен доноларни донолигидан маҳрум қиламан, Идроклиларни идрокидан айираман.” Донолар қани? Тафсирчилар ва бу дунёнинг файласуфлари қаерда? Худо бу дунёнинг ҳикматини ақлсизликка айлантирди–ку, ахир! Модомики, Худонинг ҳикмати бўйича бу дунё ўз ақл–заковати билан Худони таниб–билмаган экан, тентакликдай туюлган хабарга ишонганларни Худо қутқаришни лозим кўрди. Мана, яҳудийлар мўъжизалар талаб қиладилар, юнонлар эса донолик пайида юрадилар. Биз эса фақат хочга михланган Масиҳ ҳақидаги хабарни ёймоқдамиз. Бу хабар яҳудийлар учун ҳақорат бўлса, ғайрияҳудийлар учун телбаликдир. Бироқ Худо даъват қилган яҳудий ва ғайрияҳудийлар учун Масиҳ хочи Худонинг қудрати ва ҳикматидир. Зеро, Худонинг “ақлсизлиги” инсон донолигидан устундир, Худонинг “заифлиги” инсон қудратидан кучлироқдир. Эй биродарларим, Худо сизларни даъват қилганда қандай одам эдингизлар, бир эсга олинг–чи! Инсоний нуқтаи назардан қараганда, орангизда доно, қудратли ёки олижаноблар кўп эмасди. Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. У қудратлиларни шарманда қилиш учун дунёдаги заиф ҳисобланганларни танлади. Дунёдаги эътиборли ҳисобланганлар арзимас бўлиб қолсин деб, Худо бу дунёдаги эътиборсиз ва камситилган, яъни аҳамиятсиз деб ҳисобланганларни танлади. Шундай қилиб, ҳеч бир инсон Худонинг олдида мақтана олмайди. Исо Масиҳ орқали Худо бизга янги ҳаёт ато этиб, У орқали доноликка эга бўлганимизни намоён қилди. Биз Масиҳнинг шарофати билан оқланиб, гуноҳдан халос бўлдик, Худонинг азиз халқи бўлдик. Шундай қилиб, Муқаддас битикларда ўргатилгандай, ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин.
1 Коринфликлар 1:19 - 31
Эй биродарлар, мен сизларга Худонинг сирли режасини эълон қилишга борганимда, сўзамоллик ва инсоний донолик билан гапирмадим. Орангизда бўлганимда, Исо Масиҳ ва Унинг хочга михланганидан бошқа ҳеч нарса ҳақида гапирмасликка қарор қилдим. Биз Муқаддас битикларда ёзилган сирли режа ҳақида гапиряпмиз: “Ҳеч бир кўз кўрмаган, ҳеч бир қулоқ эшитмаган, Инсон ақли бовар қилмаган ажойиботларни Худо Ўзини севганлар учун тайёрлаб қўйган.” Бизларга эса Худо буларни Ўзининг Руҳи орқали ошкор қилди. Чунки Муқаддас Руҳ ҳамма нарсадан, ҳатто Худонинг чуқур ўй–фикрларидан ҳам огоҳдир. Инсоннинг ўй–фикрларини унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа яна ким билади?! Худди шу сингари, Худонинг ўй–фикрларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким билмайди. Биз Худонинг Руҳини қабул қилдик, энди дунёвий одамлар каби ўй–фикр қилмаймиз. Шунинг учун Худо бизга нима ато қилганини аниқ тушуна оламиз.
1 Коринфликлар 2:1 - 2 , 9 - 12
Биз булар ҳақида гапирганимизда инсоний донолик билан гапирмаймиз, балки Муқаддас Руҳ ўргатаётган сўзлар билан руҳий ҳақиқатни талқин қиламиз. Қалбида Худонинг Руҳи бўлмаган инсонлар Худонинг Руҳи ўргатган ҳақиқатни рад қиладилар. Улар учун бу ҳақиқат тентакликдай туюлади, бу ҳақиқатни улар тушуна олмайдилар. Зеро, бу ҳақиқатни фақатгина Худонинг Руҳи ёрдами билан тушунса бўлади. Қалбида Худонинг Руҳи бўлган инсон ҳамма нарсага баҳо бера олади, аммо бошқалар у одамга баҳо беришга ожиз. “Ахир, ким Раббимизнинг фикр–зикрини англаб етибдики, Унга йўл–йўриқ кўрсатса?!” Биз эса Масиҳдай фикрлай оламиз.
1 Коринфликлар 2:13 - 16
Эй биродарлар, сизларга руҳан етук инсонларга гапиргандай эмас, балки бу дунёга тегишли одамларга гапиргандай гапирдим. Яна сизларга эндигина Масиҳга ишонган, имонда гўдакдай бўлган инсонларга сўзлагандай сўзладим. Сизларга берган таълимотим милкка ботадиган егуликдай эмас, балки чақалоқларга керак бўлган сутдай эди, чунки сизлар кучлироқ таълимотга тайёр эмас эдингиз. Ҳозир ҳам тайёр эмассиз, чунки бу дунё ҳали ҳам сизларга ўз таъсирини кўрсатяпти. Орангизда ҳасадгўйлик ва жанжалкашлик бор экан, бу сизларнинг ҳали ҳам башарий табиатингиз таъсирида эканингизни, инсоний фикрлаб яшаётганингизни кўрсатмайдими?!
1 Коринфликлар 3:1 - 3
1 view
2389
880
1 year ago 00:26:20 1
Tangrimizning fikr zikri Tirik So’zlar - O’zbekcha va’z - Botir Nuro’g’li