Узбекская песня “Сумбула“ - Фируза Холикова

Сумбула-ю сумбула, Ўра қолай гул билан. Мани кўнглим сиз билан, Сиз кетарсиз ким билан? Қадамизга гуллар очилсин! Ўчоқ бошида - қумғон, Атрофи - баланд қўрғон. Севганимга етолмай, Юрак-бағрим бўлди қон. Қадамизга гуллар очилсин! Мен бу ерда ўт ёқсам, Фарғонада тутуни. Бу дунёда бормикан Юрак-бағри бутуни? Қадамизга гуллар очилсин! Бу дунёда бор бўлса Юрак-бағри бутуни, Қоғоздан ўчоқ ясаб, Гулдан қилай ўтини! Қадамизга гуллар очилсин!
Back to Top