Члдаги фазо: збекистондаги Гагарин шари аида изиарли фактлар

Космонавтика куни – бутун Ер шари аҳолиси учун тарихий кундир. Аммо Ўзбекистонда ушбу байрам алоҳида тантана билан нишонланадиган жой бор – бу Гагарин шаҳри. У Жиззах вилоятида жойлашган бўлиб, дунёдаги биринчи космонавт шарафига аталган ва шаҳар аҳолиси бу билан фахрланади. Бу ерда коинотни биринчи забт этган инсон шарафига энг баланд ёдгорлик ўрнатилган ва Марказий Осиёда ягона космонавтика музейи бор. Музей, шаҳарнинг ўзи каби, Жиззахнинг ушбу ҳудудида пайдо бўлиши бежиз эмас. 1960 йилларнинг ўрталарида, ушбу чўл ҳудуди ривожланган минтақага айлантирилган эди. Одамларнинг ушбу жасорати ҳақли равишда коинотни забт этиш билан таққосланган. Гагарин шаҳарчаси аҳолиси нима билан фахрланади, музей очилишига қандай машҳур инсонлар келган ва нега музейда сақланаётган дўппи ноёб ҳисобланади батафсил — видеолавҳамизда.
Back to Top